Лавров Умурзоқов билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 30 март куни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳамда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Хитойнинг Тунси шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Украинадаги махсус ҳарбий операция, шунингдек, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда ТАСС Россия ТИВга асосланиб, хабар берди.

“Сергей Лавров Сардор Умурзоқовга Украинани демилитаризация ва деназиялаштириш бўйича махсус ҳарбий операция, шунингдек, Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги музокара жараёнининг бориши ҳақида маълумот берди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Смоленская майдонида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, халқаро ва минтақавий майдонда кун тартибида турган мавзуларга ҳам тўхталиб ўтган. 

“Афғонистондаги вазият ҳамда минтақада барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар мазмунли кўриб чиқилди. Икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, Россия-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчиликнинг юқори динамикасини сақлаб қолиш нияти тасдиқланди”, дея таъкидлаган Россия ТИВ.

Маълумот учун, эртага 31 март куни Афғонистонга қўшни давлатлар вазирларининг учинчи конференцияси бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

323

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг