Лавров Украина дони ортилган кемаларни ҳимоя қиладиган учинчи томон борлигини айтди

Олам

image
0:00
0:00
download

Украина портларидан жаҳон бозорига дон ва дон маҳсулотларини етказиб берувчи кемалар хавфсизлигини Қора денгизда Россия ва Туркиядан ташқари яна бир давлат таъминлайди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

“Истанбулда биз Украина миналардан тозалаш билан шуғулланишига, очиқ денгизда кемаларни ишга туширишига, Россия, Туркия ва кимлигига аниқлик киритиладиган яна бир иштирокчи, кемани Босфорга кузатиб боришига келишдик”, деган Лавров.

Вазир учинчи иштирокчи қайси давлат эканига аниқлик киритмаган.

Маълумот учун, 22 июль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, Туркия Миллий Мудофаа вазири Ҳулуси Акар ва Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу иштирокида “Дон йўлаги” ҳужжати имзоланди. Истанбулда тузилган шартномалар Одесса, Черноморск ва Южний портларидан дон экспортини бошлашни назарда тутади.

Бироқ келишув имзоланганига 24 соат ҳам бўлмасдан Украина Қуролли Кучларининг “Жануб” оператив қўмондонлиги 23 июль куни эрталаб Россия ҳарбийлари Одесса денгиз савдо портига “Калибр” ракеталари билан ҳужум уюштиргани ҳақида хабар берди.

Украина ТИВ  ҳужумга муносабат билдириб, Россия ракетаси Владимир Путиннинг БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг юзига тупуришидир, деб баҳолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

240

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг