Лавров сирни очди: АҚШ Ўзбекистонга ҳарбий базасини жойлаштиришга уринмоқда

Жамият

image_2021-07-17_12-37-53
0:00
0:00
download

АҚШ ўз ҳарбий контингентини Марказий Осиё ва Покистонга жойлаштириш учун ушбу давлатларни кўндиришга уринаётганини яширмаяпти. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров кеча, 16 июль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференция доирасида ўтказилган “Марказий Осиё – Россия” форматида айтиб ўтди.  

Россия ТИВ раҳбарига кўра, АҚШ Марказий Осиё ва Покистон давлатларини кўндиришга уринмоқда. Ўзбекистон ва Покистон расмий Вашингтоннинг Қўшма Штатлар ҳарбий базасини ўз ҳудудига жойлаштириш бўйича таклифига дарҳол рад жавобини берган.

Шунингдек, Сергей Лавров АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий операцияси муваффақиятсизликка учраганини қўшимча қилган.

“[АҚШнинг Афғонистондаги] миссияси муваффақиятсизликка учраганини ҳамма тушуниб турибди. Бу, ҳатто, АҚШнинг ўзида ҳам очиқ тан олинмоқда. Терроризм ҳеч қаерда йўқ бўлиб кетмади, ИШИД ва “Ал-Қоида” Афғонистонда ўз позицияларини кучайтирган. Гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш рекорд даражага етди — барча наркотикнинг 90 фоизи Афғонистондан келади”, дейди у. 

Лавров америкаликларнинг яна бир ташаббуси ҳақида ҳам гапириб ўтди. 

“Улар ўзлари билан ҳамкорлик қилган афғонларни мамлакатдан олиб чиқиб кетишга ёки уларни Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудига вақтинча ёки доимий равишда жойлаштиришга ҳаракат қилишади”, дейди Россия ТИВ раҳбари.

Лавровнинг сўзларига кўра, барча Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ушбу режалардаги хатарларни яхши билади ва ўз манфаатларидан келиб чиқиб тўғри қарор қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 июль куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди. Ушбу конференцияда Афғонистон ва Покистон Президентлари, шунингдек, Европа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Жозеф Боррель, 20 дан зиёд мамлакат ташқи ишлар вазирлари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Иштирокчиларнинг умумий сони 600 дан ортиқ бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1643

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг