Лавров Россия қўшинлари Афғонистонга киритилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 

Олам

image

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия қўшинларининг Афғонистонга киритилиши эҳтимолига изоҳ бериб, бунинг жавоби аниқ эканини айтди.  

“Биз ўзимизникиларни Афғонистонга олиб кирамизми? Ўйлайманки, жавоб аниқ”, деган вазир. 

Лавров, шунингдек, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) Афғонистонга ушбу мамлакат жангарилари ҳужум қилган тақдирда ёрдам бериш имкониятини дарҳол кўриб чиқишини қўшимча қилган. Россия Ташқи ишлар вазири, шунингдек, АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиши билан ўз мағлубиятини тан олганини таъкидлаган. 

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ)даги иттифоқчиларига Республикага Aфғонистондан келиб чиқадиган муаммоларни енгишда ёрдам сўраб, мурожаат қилганди. 

Маълумот ўрнида, ҳозирда КХШТга Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон ва Беларусь аъзо ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ўз қўшинларининг 90 фоизини, аллақачон, Афғонистондан олиб чиқиб кетди. Бундан ташқари, Италия ва Германия ҳам ушбу мамлакатдан қўшинларини олиб чиқиб кетган. Хорижий қўшинларнинг мамлакатни тарк этиши “Толибон” ҳаракатига устунлик бермоқда ва улар бирин-кетин мамлакат туманларини эгаллаб келмоқда. БМТ маълумотларига кўра, республиканинг 50-70 фоизи толиблар қўлида.

Бу эса ўз навбатида Афғонистон ҳукумати қўшинларига қийинчилик туғдирмоқда. Улар толибларга қарши жангда вақти-вақти билан чекинишга ва ҳатто, қўшни Ўзбекистон ҳамда Тожикистон ҳудудларига қочиб ўтишга ҳам мажбур бўлмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 22 июнь куни 130 дан ортиқ афғон ҳарбийлари чегарадош Тожикистонга, 23 июнь куни эса уларнинг 53 нафари Ўзбекистонга қочиб ўтган. 5 июль куни ҳам 1000 дан ортиқ Афғонистон ҳарбийлари “Толибон” жангариларининг ҳужуми сабаб қўшни Тожикистонга қочиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Россия Лавров

Баҳолаганлар

597

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг