Лавров Чавушўғлига Украинадаги уруш ҳақида ҳисоб берди

Олам

image

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Туркияга амалий ташрифи чоғида мамлакат Ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушўғли билан Украинадаги "махсус операция" қандай бораётгани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.

“Биринчи навбатда халқаро мавзулар, албатта, Украина ҳақида гаплашдик.  Украина билан чегарада йиллар давомида юзага келган муаммоларга, хусусан, ташқи ўйинчилар томонидан чегарамизга солинган таҳдидларга эътибор қаратдик. Махсус режага мувофиқ ривожланаётган Украинадаги урушнинг бориши ҳақида гаплашдик”, дейди Лавров матбуот анжуманида. 

Шунингдек, Россия ТИВ раҳбари Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушўғли билан Анқарадаги учрашувни фойдали деб атаган. 

"Аввало, меҳмондўстлик жуда фойдали учрашув учун дўстларимизга, мезбонларга яна бир бор миннатдорлик билдирамиз. Вазирлар ўртасидаги бу йилги учинчи учрашув", дейди Лавров.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 29 март куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Долмабахче саройида Россия-Украина делегацияларининг навбатдаги музокаралари бўлиб ўтди. Унда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам иштирок этди. Шуниси аҳамиятлики, ушбу учрашув 7 март куни Брестда ўтказилган музокаралардан кейинги илк юзма-юз мулоқотдир. 

Музокараларда Россия делегацияси раҳбари сифатида иштрок этган Россия Федерацияси Президенти ёрдамчиси Владимир Мединский кўра, Украина томони Москванинг нейтрал бўлиш, ядровий мамлакатга айланмаслик, бошқа мамлакатларнинг ҳарбий базаларини киритмаслик ва қўшилмаслик бўйича талабини бажариш юзасидан ёзма ҳужжат тақдим этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг