Латвия парламенти Россияни терроризм ҳомийси деб эълон қилди

Олам

image

Бугун, 11 август куни Латвия Сеймининг Ташқи ишлар комиссияси Россияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлат сифатида тан олди. Тегишли баёнот комиссия сайтида эълон қилинди.

Баёнотда Москванинг узоқ йиллар давомида террорчи режим ва ташкилотларни қўллаб-қувватлагани ва молиялагани, хусусан, Сурияга қурол етказиб бергани таъкидланган.

“Россия Украинада ҳам худди шундай, шафқатсиз, ахлоқсиз ва ноқонуний тактикани, ноаниқ ва халқаро миқёсда тақиқланган қурол ва ўқ-дориларни қўллади, тинч аҳоли ва жамоат жойларини атайлаб нишонга олди ва бу билан нафақат катта жисмоний зарар етказди, балки Украина жамиятини руҳий тушкунликка солиб, қўрқитишга ҳам ҳаракат қилди”, дейди Сеймнинг комиссия раиси Рихард Колс.

Комиссия аъзолари Европа Иттифоқи давлатларини Россия фуқароларига сайёҳлик ва кириш визаларини беришни зудлик билан тўхтатишга ҳам чақирган.

Латвиянинг Россияни террорчи давлат сифатида тан олиш нияти куни кеча маълум бўлган. Кейин эса Колс Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётини танқид қилиб, уни ваҳшийлик деб атаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг