Ла Лига “Эль-класико” олдидан қарзга ботган “Барселона”га ён босди

Спорт 5530
image

Испаниянинг “Барселона” клуби Ла Лигага қилган мурожаатидан сўнг, ўз стадиони “Камп Ноу”ни 100 фоиз тўлдиришга расман рухсат олди. Каталонияликлар молиявий муаммоларни ҳал қилиш учун учрашувларга ташриф буюрувчи томошабинлар орқали пул ишлашни мақсад қилган.

Ушбу қарор “Барселона”нинг Ла Лига доирасидаги 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган “Реал Мадрид”га қарши учрашувидан бошлаб амал қилади. Ушбу “Эль-класико” мухлислар билан тўлган стадионда ўтказилади.

Стадион 99 мингдан ортиқ томошабинни ўз бағрига сиғдира олади. Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, ўйин учун билетлар сотувга чиқарилган ва айни дамда 40 фоиз билетлар аллақачон сотиб бўлинган. Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:15 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” раҳбарияти бош мураббий Рональд Куманга муваффақиятсиз натижалари учун айнан “Эль-класико”га қадар мухлат берган эди. Ўйин мағлубият билан якунланган тақдирда нидерландиялик мутахассис истеъфога чиқарилади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 374
Рейтинг: 2.9
t
×