Кутилмаган хабар: Месси ПСЖга ўтса, Мбаппе клубдан кетади

Спорт 11788
image

Испаниянинг “Барселона” клуби собиқ футболчиси Лионель Месси жамоа билан шартномани узайтирмаслиги ҳақида хабар берган эдик. Маълумотларга кўра, Месси фаолиятини Франциянинг  ПСЖ  клубида давом эттиради.

Испаниянинг машҳур AS нашри хабар беришича, Мессининг ПСЖга ўтиши Мбаппенинг клубдаги келажагига таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда журналист Андреас Рамос батафсил гапириб ўтди.

“Лео Месси ПСЖда ўйнайди. Келишув амалга ошди ва аргентиналик футболчи яқин орада Франция пойтахтида бўлади. 

Мбаппенинг август ойида ПСЖдан кетиши тобора аниқлашмоқда. У клуб билан шартномани узайтирмоқчи эмас ва Мессининг келиши ПСЖга Килианни ушлаб қолишга ҳалал бермоқда.

Аввалроқ, Мбаппе кетмаслиги ва шартномасининг охиригача клубда қолиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Агар Месси ПСЖга ўтадиган бўлса, Мбаппе жамоадан кетиши эҳтимоли жуда катта”, дейди журналист.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Месси парижликлар сафида турли бонуслар билан бирга йилига 50 миллион евро маош олиши ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, у янги клуби сафида 19-рақамда тўп суриши маълум қилинган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 893
Рейтинг: 2.9
t
×