Кутилмаган хабар: “Барселона” Мессига янги шартнома таклиф қилди

Спорт 35444
image

Испаниянинг “Барселона” клуби аргентиналик футбол юлдузи Лионель Мессига сўнгги шартномани таклиф қилди. Клуб 8 август куни Месси билан расман хайрлашув учрашуви ташкил этилганига қарамай, 34 ёшли аргентиналик билан музокараларни тиклади. Бу ҳақда Испаниянинг “La Porteria” нашри хабар берди.

Месси билан музокараларда клуб бош директори Ферран Ревертер иш олиб бормоқда. Аввалроқ, Ревертернинг “Барселона” президенти Жоан Лапортага мактуб ёзгани, унда ўзининг Мессининг кетишидан норози эканлигини акс эттиргани ҳақида маълумот берган эдик.

Хабар қилинганидек, Месси Франциянинг ПСЖ клуби билан шартнома борасидаги музокараларни якунлаш учун Ибица оролига йўл олгани айтилган эди. Бироқ, кеча кўплаб испан нашрлари Месси айни дамда Каталониядаги уйида дўстлари билан дам олаётгани ҳақида хабар чиқарди. Бундан келиб чиқадики, ҳали у шаҳарни тарк этмаган ва “Барселона” расмийлари афсона билан музокараларни давом эттирмоқда. Уни шунчаки қўйиб юбориш осон эмаслигини улар энди тушуниб етишди.

Музокаралар натижаси шу 3 кун ичида, 13 августга қадар аниқ бўлиши айтилган, сабаби шу кунда Испания Ла Лигасига старт берилади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2633
Рейтинг: 3
t
×