Кўп қиррали сабзавот — сабзининг фойда ва зарарлари ҳақида биласизми? 

Фойдали

image
Иссиқ ҳавода салқин ичимлик ичиш қанчалик зарарли? north_east

Иссиқ ҳавода салқин ичимлик ичиш қанчалик зарарли?

Сабзи жуда кўп фойдали моддаларни ўз ичига олган кўп қиррали сабзавот ҳисобланади. Сабзининг ватани Афғонистон  ҳисобланиб, сабзавотни бу заминда етиштириш тўрт минг йил олдин бошланган. 

Сабзи таркибида A, B3, B4, B5, B9, C, E витаминлари, шунингдек, калий, натрий, фосфор, кальций, магний, темир минераллари мавжуд. 

Сабзининг фойдали хусусиятлари 

Сабзавот таркибида организмдаги моддалар алмашинуви, инсоннинг ташқи кўринишига ўз таъсирини кўрсатувчи А витамини ва бета-каротин мавжуд. Масалан, инсонда А витамини етишмовчилиги бўлса, тери қурийди ва сочда қазғоқ пайдо бўлади. А витамини кўз мушакларига ва тўр пардасига таъсир қилади. Агар инсонда кўз саломатлиги билан боғлиқ муаммолар пайдо бўла бошласа, у ҳолда рационга сабзи, сабзи мураббоси, сабзили салатлар, ширинликлар қўшиш керак.

Шунингдек, сабзи қон айланишини яхшилайди, анемияда ёрдам беради ва холестерин миқдорини пасайтиради. Бундан ташқари, шифокорлар кўпинча витамин етишмаслиги, шамоллаш ва вирусли инфекцияларнинг олдини олиш учун сабзи шарбати истеъмол қилишни маслаҳат беради. 

Кимларга сабзи истеъмол қилиш мумкин эмас? 

Жигар касалликларида сабзи ейиш маслаҳат берилмайди, агар ушбу орган носоғлом бўлса, у каротинни ўзлаштира олмайди. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар орасида ошқозон ёки ичак яраси ва энтерит (ингичка ичак деворларининг яллиғланиши) ҳам бор. Бундан ташқари, сабзи аллергик реакция шаклида зарарли бўлиши мумкин. Фарзандларини она сути билан парваришловчи оналар болада аллергия бор-йўқлигини кузатиши шарт.


Мақола муаллифи

Теглар

сабзи

Баҳолаганлар

301

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг