Кўп болали оилаларга уй-жой ажратишдаги муҳим талаблардан бири бекор қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида кўп болали оила тушунчасининг бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, жумладан: 

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, кўп болали оилаларга уй-жой ажратишда 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлиши лозимлиги талаби бекор қилинди.

Қишлоқ жойлардаги кам таъминланган ва кўп болали оилаларга қорамолни бепул бериш шартлари тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришга кўра, кўп болали оилаларга бепул қорамол берилишида вояга етмаган беш нафар ва ундан ортиқ болалари бўлиши лозимлиги талаби бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Оила кодексига мувофиқ тўрт нафар ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали ҳисобланади. Агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан 1 нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва касб-ҳунар, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда 22 ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

уй

Баҳолаганлар

423

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг