“Кўп болали оила” тушунчасининг ҳуқуқий мақоми белгиланяпти

Жамият

image

Кеча, 5 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда атрофлича кўриб чиқилди.

Мазкур йўналишда ўтказилган таҳлилларга кўра, “кўп болали оила” тушунчасига аниқ мезонлар белгиланмагани сабабли давлат томонидан берилаётган имтиёзлардан турлича фойдаланилаётган фактлар мавжуд бўлиб, бу ўз навбатида амалиётда ҳуқуқ нормаларини қўллашда ижтимоий адолат принципларининг бузилишига олиб келмоқда. Жумладан, “кўп болали оила” тушунчаси 21 та қонун ҳужжатида, 5 та қонунда қўлланилиб, уларда бу тушунчаларга турли талқинлар берилган. Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда бугунги кунда қонун ҳужжатларида кўп болали оилаларнинг ҳуқуқий мақомини аниқ белгилаш зарурати вужудга келган.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига “кўп болали оила” тушунчаси ва унинг ҳуқуқий мақомини белгиловчи қўшимча киритилмоқда. Унга кўра, тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оила ҳисобланади. Бунда агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида ўқиётган ҳамда йигирма икки ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оилалар тоифасига киритилади.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги турли хил ёндашувларнинг бартараф этилишига, давлат ҳимоясига муҳтож бўлган кўп болали оилаларга ижтимоий адолат принципи асосида имтиёзлар берилишига, жумладан турар-жой, ер ажратиш, солиқ тўловлари ва бошқа бир қатор имтиёзлардан кенг фойдаланишга ҳуқуқий асос яратади ҳамда уларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

қонун оила бола

Баҳолаганлар

219

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг