Куманнинг бўшатилиши “Барса” учун қанчага тушиши маълум бўлди

Спорт 4088
image

Испаниянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Рональд Куман жамоани тарк этиши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалган эди. Маҳаллий AS нашри Куман “Барса”ни тарк этган тақдирда қанча пул ишлаб олишини маълум қилди.

Унга кўра, 58 ёшли мутахассис клуб билан шартномани 2022-23 йилга қадар янгиламаса, у “Барселона”дан 6 миллион евро олади. Бу Куманнинг Нидерландия Қироллик Футбол иттифоқи билан шартномани бекор қилгани ҳамда бош мураббий лавозимини тарк этгани учун тўлаган компенсация пули билан тенгдир. Бу шартлар Рональд ҳамда Каталония клуби собиқ президенти Хосеп Бартомеу ўртасида тузилган.

Шунингдек, “Барселона” Куман билан шартномани муддатидан аввал бекор қилган тақдирда унга компенсация сифатида 14 миллион евро тўлаб беради.

Маълумот учун, “Барселона” Куман бошчилигида ўтган бир мавсумда Испания кубогини қўлга киритди, Ла Лигада эса 3-ўринни эгаллади ҳамда ЕЧЛ 1/8 финалида ПСЖга таслим бўлиб, турнирни тарк этди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 193
Рейтинг: 2.9
t
×