Куман “Барселона”нинг ярим ҳимоясини бир қанча юлдузлар билан бойитмоқчи

Спорт 3258
image

Испаниянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Рональд Куман жамоадан истеъфога чиқарилмаган тақдирда қишки трансферлар ойнаси пайтида жамоанинг ярим ҳимоясини кучайтиришни мақсад қилган.

“Diario Sport” нашрининг маълум қилишича,  мураббий қишда “Тоттенхэм” аъзоси Танги Ндомбеле, “Интер” футболчиси Марсело Брозович, “Милан” етакчиси Франк Кесси ҳамда МЮ футболчиси Донни ван де Бекни Каталонияга олиб келмоқчи.

Куман раҳбариятга ёзда бирор каттароқ трансфер амалга оширмаганликларини айтиб, шу билан ўзидан айбни соқит қилган ва имконият берилса, шу футболчилар орқали жамоани кучайтира олишини айтган.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” раҳбарияти нидерландиялик мутахассиснинг ўзини кўрсатиши учун 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Эль-класикога қадар мухлат берган. Шу куни “Реал”ни мағлуб этган тақдирдагина Куман Каталонияда қолиши мумкин, акс ҳолда у муддатидан аввал истеъфога чиқарилади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 153
Рейтинг: 3
t
×