Кроос Месси трансфери ҳақида: “Мессининг кетиши “Реал”га фойда келтиради”

Спорт 5087
image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос ҳужумчи Лионель Мессининг “Барселона”дан ПСЖга ўтишига муносабат билдирди. Ўз муносабатида у Мессининг кетиши “Реал”га фойда келтириши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.

“Месси энди ПСЖда. Балки, бу трансферда яхши нарса бордир: асосий рақиб энг яхши ўйинчисини йўқотди! 

Биз, албатта, Мессининг Париж клубига ўтишидан фойда кўришимиз мумкин. Ҳа, тўғри эшитдингиз, Мессининг кетиши “Реал”га фойда келтириши мумкин.  Эҳтимол, айнан Мессининг Парижга кетгани сабаб сафимизга ПСЖ юлдузи қўшилар, буни вақт кўрсатади. Агар у келса, биз фақат хурсанд бўлар эдик”, дейди Кроос.

Германиялик хавбек бу гапи орқали ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг келаси йили эркин агент сифатида мадридликлар сафига ўтиши мумкинлигига ҳам ишора қилди.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ клуби президенти Носир ал-Хелайфи бу мавсум Мбаппенинг ҳар қанақа вазиятда ҳам клубни тарк этмаслигини айтиб ўтган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 224
Рейтинг: 3
t
×