Криштиану Роналду Рамоснинг рекордини такрорлади

Спорт 7461
image

Португалия терма жамоаси ҳужмчиси Криштиану Роналду Европа миллий терма жамоаларида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича испаниялик Серхио Рамоснинг рекордини такрорлади.

ЖЧ-2022 саралаши доирасида Португалиянинг Ирландияга қарши ўйинида майдонга тушиб, дубль қайд этган Роналду терма жамоадаги ўйинлари сонини 180 тага етказиб олди. Бу орқали эса у испаниялик футболчи Серхио Рамоснинг рекордини такрорлади.

Роналду 4 сентябрда Қатарга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушса, Рамосдан ўтиб кетиши мумкин. Серхио эса жароҳати сабаб Испания терма жамоасидан чақирув олмаган.

Аввалроқ, Роналду дубль орқали терма жамоаларда энг кўп гол уриш бўйича жаҳон рекордини ўрнатган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 463
Рейтинг: 2.9
t
×