Кремлнинг ҳарбий саргузаштлари барбод бўлди – Подоляк Россиянинг устидан кулди

Олам

image

Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Россия Федерациясида қисман сафарбарлик эълон қилинганига изоҳ берди.

Подолякнинг фикрича, яна 300 минг россияликни урушга жўнатиш қарори Кремлнинг ҳарбий саргузаштлари барбод бўлганидан далолат беради.

“Бу “уч кунлик уруш”нинг 210-куни эди. Украинани йўқ қилишни талаб қилган руслар ниҳоят қабул қилдилар: 1. Мобилизация; 2. Ёпиқ чегаралар, банк ҳисобларини блокировка қилиш; 3. Қочганлик учун қамоқ; 4. Хусусий ҳарбий компаниялардаги энг паст даражали махсус отрядлар. Руслар, ҳали ҳам режа бўйича кетяпмиз, тўғрими? Ҳаётда ажойиб ҳазил туйғуси бор”, деб ёзган Подоляк Twitter'да.

Шу билан бирга, Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Олексий Данилов Россия Федерацияси Президентининг сафарбарлик ҳақидаги баёнотларини руслардан фойдаланишнинг кенг қамровли дастури деб атади.

"Сўнгги баёнотлар ҳақида. Путиннинг "Бермуд учбурчаги" режаси – русларни қўллаш бўйича кенг қамровли дастур: сафарбарликдан қочиш – қамоқхона – хусусий ҳарбий компания “Вагнер”. Кейинги: Украина фронти – ўлим – "Белая Лада" (Россияда қаҳрамон бўлиб ўлган йигитларнинг тобути шундай деб аталади – таҳр.), деб ёзган Данилов ўз Twitter саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин бугун, 21 сентябрь куни Россияда қисман ҳарбий сафарлик эълон қилди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

482

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг