Ковингтон Усманга очиқчасига таҳдид қилди

Спорт 4840
image

UFC рейтингида айни дамда биринчи ўринни эгаллаб турган Кольби Ковингтон чемпион Камару Усман билан камар соҳиблиги учун реванш жангининг нега ҳалигача эълон қилинмаганига изоҳ берди

“Биз ҳали ҳам уни кутяпмиз. Усман омадсиз Масвидални мағлуб этганидан сўнг қочиб қолди. Ҳозир у телефонини ўчириб қўйиб, UFC'нинг қўнғироқларига жавоб бермаяпти. Менимча, Камару жанг қилишни хоҳламаяпти. Усман реваншдан қочмоқда, менинг фикримча, у қўрқяпти. Аммо, бундай бўлмайди. Жанг, албатта, ўтказилади. У ҳозир “Она Африкасида” юрибди. Усман, биз сени Далласда туғилиб, Небраскадаги коллежга борганингни жуда яхши биламиз. Қўйсангчи бундай гапларни. Мен сени биринчи жангнинг учта раундида мағлуб этгандим. Шунчаки, ўшанда сенинг ҳеч нарсага арзимайдиган ҳаётингни рефери асраб қолган эди. Акс ҳолда сен ҳозир тирик бўлмасдинг”, дейди Ковингтон.

Маълумот учун, икки спортчи ўртасидаги биринчи жанг 2019 йилнинг 14 декабрида UFC-245 доирасида бўлиб ўтган эди. Ўшанда бу жанг билетларидан UFC 4 миллион доллардан ортиқ фойда кўрганди. 

Эслатиб ўтамиз, реванш жанги июнь ойида ўтказилиши керак эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 183
Рейтинг: 2.9
t
×