Коутинё Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади

Спорт

image

Бирмингемнинг “Астон Вилла” клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутинё бўлажак Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда “THT Sports” нашри хабар берди.

Манба хабарига кўра, ярим ҳимоячининг ўнг сон қисмидаги жароҳати ҳалигача тузалгани йўқ. Ушбу жароҳат туфайли Коутинё тахминан олти ҳафтани шифохонада ўтказади.

Малумот ўрнида, Англия Премьер–лигасининг жорий мавсумида Филиппе 12 та ўйин ўтказиб, битта ҳам гол ура олмади.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати Қатарда 20 ноябрь куни бошланади ва 18 декабрьга қадар давом этади. Бразилия терма жамоаси ЖЧ -2022 гуруҳ босқичида Камерун, Швейцария ва Сербия терма жамоалари билан тўқнаш келади.

Муштарий Ғаниева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг