Коронавируснинг узоқ муддатли асоратлари аниқланди

Саломатлик

image

Олимлар интеллектуал қобилиятнинг ёмонлашуви коронавируснинг узоқ муддатли асоратларидан бирига айланиши мумкинлигини аниқлади. Бу борадаги тегишли тадқиқотлар medRxiv порталида эълон қилинган, деб хабар берди “РИА Новости”.

Хусусан Лондондаги Империал коллежи нейрофизиклари коронавирус билан касалланган 84 мингдан ортиқ британиялик устида тадқиқот ўтказди. Улар хотиранинг мустаҳкамлиги ва когнитив имкониятларини синаш мақсадида онлайн-тестдан ўтган. Олинган натижалар Буюк Британиянинг исталган фуқароси ўзининг интеллектини текшириши мумкин бўлган Great British Intelligence Test лойиҳаси маълумотлари билан солиштирилган.

Натижаларни таҳлил қилиш давомида мутахассислар ёш, жинс, таълим даражаси, иш фаолияти ва сурункали касалликлар мавжудлиги каби омилларни ҳисобга олган. Тестнинг якуний натижаларига кўра, COVID-19’нинг оғир шакли билан оғриган беморлар ақлий салоҳият бўйича Буюк Британиянинг 65 фоиз аҳолисида ортда қолган.

Тадқиқот раҳбари Адам Хэмпшир фикрича ўтказилган таҳлиллар коронавирусдан соғайган инсонларда когнитив ва ижро этувчи функциянинг кўп жиҳатларида муаммолар кузатилиши тўғрисидаги гипотезага исбот бўла олади.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус асорат

Баҳолаганлар

443

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг