Коронавируснинг 65 ёшдан катталар учун хавфли бўлган жиҳати айтилди 

Саломатлик

image

65 ва ундан катта ёшдаги одамларда янги коронавирус билан қайта касалланиш хавфи юқори бўлади. Тегишли тадқиқот "The Lancet" журналида нашр этилган. 

Ҳисоботга кўра, 65 ёшгача бўлган одамларда COVID-19 касаллигининг қайталанишига қарши ҳимоя 80 фоиз ёки ундан юқори бўлади. 

65 ёшдан ошган одамлар учун эса ҳимоя тахминан 47 фоизни ташкил этади. 

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, олинган натижалар пандемия пайтида кекса одамларни ҳимоя қилиш чораларининг муҳимлигини яна бир бор кўрсатади. 

Аввалроқ, янги турдаги коронавирусдан ўлим хавфини тўрт баравар оширадиган омил ҳақида хабар бергандик. 


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг