Коронавирусга қарши вакцина пандемияга барҳам беради – Трамп

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп яыинда штатларда коронавирусга қарши вакцинанинг пайдо бўлишини ва бу пандемияга барҳам беришини айтди. Бу ҳақда Оқ уй раҳбарининг 25 октябрь, якшанба куни Нью-Гэмпширдаги тарафдорлари олдида қилган нутқида айтилган. Учрашувни FoxNews телеканали трансляция қилди.

"Биз оқимни ўзгартиришга яқинмиз, аммо вакцина уни тезлаштиради. Чунки биз нормал ҳаёт тикланишини истаймиз, биз шунчаки нормал ҳаётни хоҳлаймиз", деди Трамп.

Шу билан бирга, Америка раҳбари коронавирусга қарши препарат тез орада тайёр бўлишини таъкидлади.

Қўшма Штатлар коронавирусдан касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари бўйича дунёда етакчилик қилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавируснинг 8 882 350 ҳолати тасдиқланган. Беморлардан 5 762 306 нафари буткул соғайган бўлса, 230 474 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Трамп вакцина коронавирус

Баҳолаганлар

293

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг