Коронавирусга қарши эмлаш қайси ҳолатда фойда бермаслиги маълум қилинди

Олам

image

Вакцинация ҳамма жойда, тезлик билан амалга оширилсагина, самарали бўлади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилган.

Таъкидланишича, барча мамлакатлар эмлаш жараёнини ортга сурмаслиги, қолдирмаслиги керак. Акс ҳолда, коронавируснинг янги турлари пайдо бўлаверади.

“Бундай ҳолатда вакцина билан эмлашлар бефойда бўлиб қолиши мумкин”, дея огоҳлантирди ЖССТ расмийси.

Гебрейесусга кўра, ривожланаётган мамлакатларда вакцина етишмаслиги бой давлатлар учун ҳам муаммо туғдириши мумкин.
 
Шунинг учун ЖССТ раҳбари ривожланган давлатларни ўз фуқароларига вирусдан ҳимояда бўлиш учун вакцина билан эмланиш етарли бўлмаслигини, ундан ташқари “дунёнинг қолган қисмидаги” мамлакатлар аҳолиси ҳам эмланиши зарурлигини тушунтиришга чақирган.

Маълумот ўрнида, дунё бўйлаб 111 миллион одам коронавирус билан касалланган, ушбу вирус билан оғриш оқибатида деярли 2,5 миллион киши вафот этган. Юқтирган ва қурбон бўлганларнинг аксарияти АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилия давлатлари ҳисобига тўғри келади. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ

Баҳолаганлар

283

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг