Коронавирусга чалинган Башар Асаднинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Коронавирусга чалинган Сурия Президенти Башар Асад ва унинг рафиқаси Асма ҳозирда ўзини яхши ҳис қилмоқда. Бу ҳақда Сурия раҳбарининг матбуот хизматига асосланиб хабар берилган. 

"Лаборатория ва рентген текширувларининг кўрсаткичлари аста-секин нормал ҳолатга келмоқда ва даволанишни кузатувчи тиббий гуруҳда ҳеч қандай ташвиш туғдирмаяпти", дейилган матбуот хизмати хабарида. 

Хабарда қўшимча қилинишича, эр-хотин тўққиз кундан бери карантинда бўлган ва ҳозирда улар соғаймоқда. 

Асад ва унинг рафиқаси ўз-ўзини изоляция қилишни тугатиб, яна бир бор ПЗР-тест топширади ва одатий ҳаёт тартибига қайтади. 

Эслатиб ўтамиз, 8 март куни Сурия Президенти Башар Асад ва унинг турмуш ўртоғи Асманинг COVID-19 га топширган тести ижобий натижа кўрсатганди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Башар Асад

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг