Коронавирус эффекти: Олимпиадада ўйинлар қолдирилиши бошланди

Спорт 5168
image

Хабарингиз бор, айни дамда Токио Олимпиадаси ўзининг авж палласига чиқиб бормоқда. Тақвим бўйича бугун тонгда олимпиаданинг аёллар ўртасида пляж волейболи бўйича очилиш учрашуви бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ учрашув бошқа муддатга қолдирилди. Бунга Чехия терма жамоаси аъзоси Маркета Слуковада коронавирус инфекцияси аниқланганлиги сабаб бўлди.

Британия матбуотининг ёзишича, учрашув қачон ўтказилиши бугун, 24 июль куни кечқурун эълон қилинади. Ҳозирда Токиодаги қолган спортчилар ҳам тўлиқ вирусга қарши қайта текширувдан ўтказилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 июль куни Токио Олимпиадасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўша куни Токио аҳолиси пандемия даврида мамлакатда оммавий спорт мусобақаси ўтказилишига қарши намойишга чиқди. Митинг иштирокчилари Олимпиадага ажратилган пулларни коронавирусга қарши курашга сарфлашни талаб қилди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 134
Рейтинг: 2.9
t
×