Коронавирус ҳолатлари ва ўлим бўйича яна антирекорд қайд этилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

2021 йил 23 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 123559 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 773 кишида коронавирус аниқланган ва қаторасига олтинчи кун касалланиш ҳолатлари бўйича антирекорд қайд этилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 68 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 21 нафари Андижон вилоятида,
  • 17 нафари Бухоро вилоятида,
  • 94 нафари Жиззах вилоятида,
  • 14 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 12 нафари Навоий вилоятида,
  • 33 нафари Наманган вилоятида,
  • 85 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 27 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 88 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 81 нафари Фарғона вилоятида,
  • 29 нафари Хоразм вилоятида,
  • 95 нафари Тошкент вилоятида,
  • 109 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 507 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 93 нафар,
  • Бухоро вилоятида 28 нафар,
  • Жиззах вилоятида 104 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 17 нафар,
  • Навоий вилоятида 13 нафар,
  • Наманган вилоятида 41 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 24 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 64 нафар,
  • Фарғона вилоятида 84 нафар,
  • Хоразм вилоятида 32 нафар,
  • Тошкент вилоятида 63 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 96 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 117962 (+659) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 826 нафарни ташкил қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

314

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг