Коронавирус ҳақидаги кўп маълумотлар сафсата бўлиб чиқди

Олам

image

Канаданинг La Presse Canadienne ахборот агентлиги берган маълумотларга кўра, бутун дунёга хавф туғидарётган коронавирус одамлар қўрқаётганчалик даражада қўрқинчли эмас. Канаданинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)даги вакили Эрей Тунсберг бу ҳақда маълум қилмоқда.

Эрей Тунсберг вирусолог олим бўлиб, у барча қитъаларда тарқалган юқумли касалликлар устида изланиш олиб борган. Унинг фикрига кўра, Хитойда пайдо бўлган вирус янгилик эмас. Қайси маънодаки, у эълон қилинишидан аввалроқ пайдо бўлган.

“Мен бу борада жуда кўп изланишлар олиб бордим. Ўйлашимча, биз ҳозирда айтаётган ва ваҳима солаётганимиз коронавирус у даражада қўрқинчли эмас. Бу ерда сиёсий ва иқтисодий қандайдир манфаатлар ётибди деб ўйлайман”, дейди Эрей Тунсберг.

Мутахассис ўз фикрини исботлар экан, энг аввало, янги турдаги вирус ҳаво орқали эмас, балки носоғлом турмуш тарзидан юқишини айтиб ўтди.

“Биз хонадонимиздаги маиший техника воситаларига деярли эътибор қаратмаймиз. Аммо касалликларнинг, айниқса, вирусларнинг урчишига айнан уларда йиғилиб қолган “паразит” бактерияларнинг фаоллашуви туртки бўлади”, дейди вирусолог.

Унинг фикрига кўра, коронавирус “Эбола” каби қўрқинчли эмас ва ушбу касаликка қарши вакцина жуда кўп давлатларда мавжуд. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

464

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг