Копа Америка. Иккала финалчи номи ҳам маълум бўлди

Спорт 2740
image

Бугун, 7 июль куни, Бразилия яшил майдонларида ўтаётган “Копа Америка” мусобақасининг иккинчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Аргентина ва Колумбия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Қизиқарли ва шиддатли руҳда кечган учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида кучлар тенг келди — 1:1. Шу тариқа ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Унда 3:2 ҳисобида аргентиналикларнинг қўли баланд келди.

Энди Аргентина финалда мезбон Бразилияга қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув 11 июль тонгида, Тошкент вақти билан соат 05:00 да старт олади.

Маълумот учун, турнир тўпурарлар жадвалида айни дам Лионель Месси пешқадамликни сақлаб турибди. Унинг ҳисобида 6 ўйинда урилган 4 та гол ва 5 та голли узатма мавжуд.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 85
Рейтинг: 3.1
t
×