Копа Америка. Бразилия гуруҳни 1-ўринда якунлади, Аргентинадан сўнгги юриш

Спорт 1733
image

Бугун, 28 июнь тонгида, Копа Америка мусобақаси “Б” гуруҳида 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Сўнгги турда Бразилия терма жамоаси Эквадорга қарши баҳс олиб бориб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва гуруҳ босқичида 10 очко тўплаб, 1-ўринни эгаллаган ҳолда кейинги босқичга йўл олди. Сўнгги турда Неймар майдонга тушмади, буни бош мураббий Титэ “плей-офф баҳсларига эҳтиёткорлик учун”, деб изоҳлади.

Иккинчи ўйинда эса Перу Венесуэлани мағлуб этиб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади. Бу гуруҳда фақат венесуэлаликлар кейинги босқичга йўл ололмади. Қолган 4 жамоа чорак финалда баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, бу гуруҳдан кейинги босқичга яна Колумбия ҳамда Эквадор ҳам йўл олган.

Эртага, 29 июнь тонгида нариги гуруҳда ҳам энг сўнгги 2 та ўйин ўтказилади. Боливия Аргентинани қабул қилса, Уругвай Парагвай билан баҳс олиб боради.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 27
Рейтинг: 3
t
×