Копа Америка. Бразилия 2-турда ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Спорт 1431
image

Лотин Америкаси давлатлари орасида ўтказилиб келинадиган Копа Америка мусобақаси давом этмоқда. Бугун, 18 июнь тонгида турнир 2 туридан ўрин олган яна 2 учрашув ўз ниҳоясига етди. Колумбия Венесуэла билан 0:0 ҳисобидаги нурсиз дурангга имзо чеккан бўлса, Бразилия Перу устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги голларга Сандро, Неймар, Эвертон ҳамда Ришарлисон муаллифлик қилди. Айни дамда Бразилия гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.

Маълумот учун, бугун мусобақада яна 2 та учрашув ўтказилади. Тунги соат 02:00 да Чили Боливия билан ўйин ўтказса, тонгги 05:00 да Аргентина Уругвай билан баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия турнирнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 23
Рейтинг: 3
t
×