Копа Америка-2021 мусобақасида яна 140 кишида вирус аниқланди

Спорт 804
image

Жанубий Америка футбол конфедерацияси (CONMEBOL) 2021 йилги Америка кубогида коронавирус билан касалланганлар сони ҳақида янгиланган натижани эълон қилди.

Унга кўра коронавирус учун навбатдаги эмлаш жараёнларида жами 140 кишида вирус аломатлари аниқланган. Юқтирилганларнинг аксарияти ишчилар, делегация аъзолари ҳамда ходимлардан иборатлиги айтилмоқда.

Жами 15235 киши синовдан ўтказилган бўлиб, касалланган ҳолатлар кўрсаткичи 0,9% ни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Америка Кубоги Бразилияда бўлиб ўтмоқда, қитъа чемпионатида гуруҳ босқичининг уч тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ҳозирча 2 гуруҳда Аргентина ҳамда Бразилия пешқадамликни сақлаб турибди. Мусобақанинг амалдаги чемпиони Бразилия ҳисобланади.

Маълумот учун, Копа Америка бошланган куни чиққан хабарда 41 киши вирусга чалингани айтилган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 10
Рейтинг: 2.8
t
×