Конорнинг америкалик рэпер билан жанжали тафсилотлари маълум қилинди

Спорт 2395
image

Кеча, 13 сентябрь куни ирландиялик собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор МТV тақдирлаш маросимида рэпер Machine Gun Кelly билан жанжаллашиб кетгани ҳақида маълумот берган эдик.

Маълумотларга кўра, ушбу тортишувга рэпернинг у билан биргаликда суратга тушишдан бош тортгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Бироқ рэпер бу маълумотни рад этган.

“Конор Макгрегор ҳеч кимдан суратга тушишни сўрамаган ва у бу жанжални бошлаган ҳам эмас. Конор Мachine Gun Kelly ҳақида, унинг июлдаги жангида қатнашганидан бошқа ҳеч нарсани билмайди”, дейилади “ММА Fighting” нашри томонидан эълон қилинган Ирландия терма жамоасининг расмий баёнотида.

Аввалроқ, бу ҳодиса ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеолар билан тасдиқланган бўлса-да, Конор нима бўлаётганини умуман тушунмаётганлигини таъкидлаганди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, тадбирга Голливуд актрисаси Меган Фокс ҳамроҳлигида келган америкалик рэпер Макгрегор билан суратга тушишни рад этган, кейин эса ғазабланган ирландни хавфсизлик хизмати ходимлари катта қийинчилик билан машҳур ижрочидан узоқлаштиришга муваффақ бўлишган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 76
Рейтинг: 3.1
t
×