Конор Порьедан 3 баравар кўп пул ишлайди. UFC 264 кимга қанча даромад келтирмоқда?

Спорт 3441
image

Ирландиялик UFC юлдузи Конор Макгрегорнинг эртага, 11 июль тонгида бўлиб ўтадиган америкалик Дастин Порьега қарши жанги учун оладиган пули миқдори маълум бўлди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда. 

Портал маълумотларига кўра, Конор Дастинга қарши баҳс учун кафолатланган 3 миллион доллар пулни ишлаб олади. Шунингдек, у жангнинг пулли трансляциясидан тушган маблағнинг 60 фоизини ҳам ишлаб олади. Натижада у оладиган умумий пул миқдори камида 10 миллион долларга етади.

Порье эса Макгрегорга қараганда анча камроқ пул ишлаши кўзда тутилган, у жангнинг ўзи учун 1 миллион доллар ҳамда трансляциялардан тушган пулнинг 40 фоизини қўлга киритиши айтилган. Унинг оладиган пули тахминан 3 миллион доллар атрофида бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор – Порье жанги 11 июль тонгида Лас-Вегасдаги UFC 264 мусобақаси “Main Card”и доирасида бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, бундан аввал бу икки спортчи 2 бора тўқнаш келишган, бирида Конор, иккинчисида эса Дастин ғалабани қўлга киритган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 148
Рейтинг: 3
t
×