Конор Мейвезернинг устидан кулди

Спорт 7606
image

Конор Макгрегор Twitter ижтимоий тармоғида Флойд Мейвезернинг устидан кулди.

Америкалик машҳур боксчи, олимпиада совриндори ва жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер Порье – Конор қарама-қаршилиги учун жангдан олдин тотализаторда Дастиннинг фойдасига 35 минг доллар пул гаровга тиккани ҳақида хабар берган эди. 

Гаровда ютиб чиққанидан сўнг, у ўзининг Twitter саҳифасига Дастин Порьени белгилаб, “35 минг доллар ютиб олишимда ёрдам берганинг учун раҳмат”, деб твит қолдирган.

Бунга жавобан Конор “шу ҳам пулми”, деган маънода “35 минг” деб, кулган эможи билан твит қолдирди.

Бу билан Конор Макгрегор жангда мағлуб бўлганидан кейин ютиб олган пулининг кўплигини кўз-кўз ҳам қилиб ўтди. Албатта, бу спортчининг шахсий имиджи, у доим шу одати билан ажралиб турган.

Маълумот учун, Порье – Макгрегор жанги учун Дастин 3 миллион, Конор эса мағлуб бўлганига қарамай 10 миллион долларга яқин пул ишлаб олган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 374
Рейтинг: 2.9
t
×