Конор кимлигини яхши биламиз – Дана Уайт Макгрегорнинг рэпер билан жанжали ҳақида гапирди

Спорт 2384
image

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 13 сентябрида ирландиялик собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор МТV тақдирлаш маросимида рэпер Machine Gun Кelly билан жанжаллашиб қолган эди. Шунингдек, ушбу тортишувга рэпернинг Конор билан бирга суратга тушишдан бош тортгани асосий сабаб сифатида кўрсатилганди.

UFC президенти Дана Уайт ушбу шахслар ўртасида келиб чиққан жанжалга ўз муносабатини билдирди. Унинг таъкидлашича, бу тушунмовчилик бўлган.

“Мен уларнинг ҳар иккиси билан ҳам гаплашдим. Ҳозир барчаси жойида. Бу шунчаки тушунмовчилик эди. Конор кимлигини барчамиз яхши биламиз. Бизда унга ўхшаган бошқа йигитлар ҳам бор. Улар жангчилар, бу жанг бизнеси. Унда мана шундай ишлар ҳам бўлиб туради”, дейди Уайт.

Эслатиб ўтамиз, Конор Макгрегор жорий йилнинг 11 июлида UFC 264 доирасида бўлиб ўтган жангда Дастин Порье билан жанг қилган ва ўшанда оёғини синдириб олганди. У жароҳатидан ўтган ой тузалгани маълум бўлган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 58
Рейтинг: 2.8
t
×