Конор қарийб 4 соатлик операциядан сўнг, ўзини қандай ҳис қиляпти?

Спорт 4898
image

Жорий йилнинг 11 июль тонгида “UFC 264 Main Card”и доирасидаги Дастин Порье билан жангнинг илк раундида Конор Макрегорнинг оёғи синиб кетган эди. Кеча, 12 июль куни Конор 3 ярим соатдан ошиқ вақт давомида операция қилинди. 

Маълум қилинишича, унинг катта болдир суягига штифт (темир бўлаги) ўрнатилган. Кичик болдир суяги пластина ва винтлар билан фиксация қилинган. 

Конор Макгрегорнинг ўзи операция ҳақида шундай дейди: 

“Мен ҳозиргина операциядан чиқдим. Жарроҳлик амалиёти мукаммал тарзда ўтказилди. Ўзимни жуда ажойиб ҳис қиляпман. 6 ҳафта қўлтиқтаёқда юраман ва ишга қайтаман. Кетдик!

Барча қўллаб-қувватлаётганларга раҳмат. Бу ёввойи раунд бўлди, иккинчи раундда нималардир қилса бўларди. Лекин бизнинг ишимиз ана шундай ўзига хос. Оёқ суягим синиб кетди. Дастин, сен ҳозир нохақ ғалабангни нишонлайвер, лекин сен ҳеч нарса қилолмадинг. Биз яна кўтариламиз, тикланамиз ва ҳар қачонгидан кучли бўлиб қайтамиз, ана ўшанда орани очиқ қиламиз. Ҳали ҳисоб-китоб пайти келади”, дейди Конор Макгрегор.

Маълумот учун, ирландиялик жангчи энди камида 10 ой октагонга кўтарила олмайди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 227
Рейтинг: 2.9
t
×