Конор билан 10 марта жанг қилсам, 10 тасида ютаман — Порье

Спорт 4845
image

Америкалик UFC жангчиси Дастин Порье агар Конор Макгрегор билан узоқроқ жанг қилса, 10 та жангдан 10 тасини ютишини таъкидлади.

“Конорнинг фикрича, мен унга оёқ зарбалари берган пайтимда, у менга ташланиб муваффақиятга эришиши керак. Мен эса умуман “лоу-кик”лар (оёққа тепиш) ҳақида ўйламаяпман, машғулотлар пайти ҳаттоки уларни машқ ҳам қилмадим. Конор жангни иложи борича тезроқ якунлашга уринади. Сабаби у тез чарчаб қоладиганлар тоифасидан. 

У вақт ўтиши мени фойдамга эканини жуда яхши билади. Аминманки, агар жанг бир раунддан узоқроқ давом этса, Конорни 10 та жангдан 10 тасида ютган бўлардим. Унинг ягона ўзгача жиҳати бу жангни тезлик билан ўз фойдасига ҳал қила олишида, бироқ бу менга қарши наф бермайди”, дейди Дастин Порье.

Эслатиб ўтамиз, Порье ҳамда Макгрегор ўртасидаги ушбу жанг икки спортчи учун учинчиси ҳисобланади. Аввалги икки баҳснинг бирида Конор ғалабани қўлга киритган бўлса, иккинчисида Дастин Порье Конорни нокдаунга учратиб, ғолибликка эга чиққан эди.

Жанг 10 июль тонгида “UFC 264 Main Card” доирасида бўлиб ўтади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 204
Рейтинг: 3
t
×