Конференциялар лигаси: Шомуродов “Баҳснинг энг яхши ўйинчиси” деб топилди

Спорт 7017
image

UEFA Конференциялар лигаси 1-тури доирасидаги “Рома” – “ЦСКА София” учрашувининг энг яхши ўйинчиси аниқланди.

Рим клуби “Twitter” саҳифаси хабарига кўра, жамоанинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов “DigitalBits” томонидан “Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси”, деб топилган. Клуб расмий ҳомийси саналган “DigitalBits” ҳар учрашувда энг яхши ўйинчиларни аниқлаб келмоқда.

“Олимпико” стадионида ўтган баҳсда Шомуродов бутун ўйин давомида фаол футболчилардан бири бўлди ҳамда иккита голли узатма амалга оширди. Бундан ташқари, у икки марта дарвоза устунини нишонга олган. Ўйин римликларнинг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

Эслатиб ўтамиз, Элдор “Рома”да ўтказган олтита расмий ўйинида битта гол ва тўртта голли узатма муаллифига айланди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 407
Рейтинг: 3
t
×