Комилов Швеция, Финляндия ва Испания ТИВ раҳбарлари билан келгуси режалар ҳақида келишиб олди

Жамият

image

Бугун, 13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Швеция Қироллиги Ташқи ишлар вазири Энн Линде, Финландия Республикаси Ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаависто ҳамда Испания Қироллиги ТИВ раҳбари Аранчей Гонсалес Лайя билан мулоқот қилиб, музокаралар ўтказди.

Комилов Линде хоним билан Ўзбекистон-Швеция муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилди, халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашди.

Икки томонлама сиёсий мулоқотнинг фаоллашгани қайд этилди. Шу нуқтайи назардан икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларни мунтазам ташкил этишнинг муҳимлиги таъкидланди.

Томонларнинг парламентлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, суд-ҳуқуқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида алоқаларни йўлга қўйишга тайёрлиги билдирилди.

Вазирлар савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш, машинасозлик, саноат, энергетика ва фарматсевтика соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Музокараларда, шунингдек, БМТ, Европа Иттифоқи, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳамда томонларнинг халқаро ташаббусларини ўзаро қўллаб-қувватлаш механизмлари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида икки томон кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Пекка Ҳаависто мулоқоти давомида томонларнинг Ўзбекистон ва Финландия ўртасидаги сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга содиқлиги эътироф этилди. Турли даражадаги бўлажак учрашувларнинг жадвали кўриб чиқилди.

ТИВ раҳбарлари фан, таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳаларидаги ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича фикр алмашди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Финландия ҳукуматлараро комиссияси мажлисларини мунтазам асосда ўтказиб боришнинг икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвеститсион алоқаларни кенгайтиришдаги аҳамияти таъкидланди.

ЕИ билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси ва Ўзбекистоннинг “Преференциялар бош тизими плюс” (“ПБТ+”) имтиёзлар тизими доирасида бенефитсиар мамлакат мақомини олиши борасида биргаликда ишлашмасалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар чоғида афғон муаммосини тинч йўл билан ҳал этишдаги ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда халқаро ва минтақавий кун тартибининг бошқа мавзулари тўғрисида ҳам фикр алмашилди.

Абдулазиз Комилов Испания ТИВ раҳбари Аранчей Гонсалес Лайя билан сиёсий мулоқотни ва парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш масалаларини ҳамда савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Мулоқот давомида барча карантин чоралари бекор қилинганидан кейин Тошкент шаҳрида Савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Испания ҳукуматлараро комиссиясининг биринчи мажлиси ҳамда икки давлат етакчи компания ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокидаги бизнес форумни ўтказиш таклиф этилди.

Телефон мулоқоти чоғида халқаро ташкилотлар ва тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича ҳам фикр алмашилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулазиз Комилов

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг