КХШТ раҳбарлари ноябрь охирида Арманистон-Озарбайжон масаласи учун тўпланмоқчи

Олам

image

Ноябрь ойи охирида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Коллектив хавфсизлик кенгаши (КХК) Арманистон-Озарбайжон чегарасидаги вазият масаласини қўшимча равишда кўриб чиқади. Бу ҳақда бугун, 28 октябрь куни бўлиб ўтган КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари сессияси якунлари бўйича Беларусь Ташқи ишлар вазири ўринбосари Юрий Амбразевич журналистларга маълум қилди. 

“Кейинги бир неча ҳафта давомида бу масала қандай кўриб чиқилиши ҳақида маълум бир тасаввур мавжуд. Маълум бўлишича, яқин кунларда Арманистон, Озарбайжон ва Россия Федерациясининг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади. Томонлар бу масала ноябрь ойининг охирига режалаштирилган КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдаги сессиясида кўриб чиқилишига келишиб олди”, дея Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосарининг сўзларидан иқтибос келтиради БелТА агентлиги. 

Амбразевичнинг сўзларига кўра, бугунги учрашувда КХШТ Бош котиби бошчилигидаги ва Арманистон-Озарбайжон чегараси ҳудудида ишлаган мониторинг миссияси натижалари бўйича вазият жуда жиддий ва очиқ муҳокама қилинган. 

“Энг муҳими, томонлар ташкилотимизнинг ушбу масалаларга нисбатан истиқболли муносабатини муҳокама қила олдилар”, дейди Беларусь Ташқи ишлар вазири ўринбосари. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғилишда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ)нинг Коллектив хавфсизлик кенгаши (КХК) Баку ва Ереван ўртасидаги зиддиятларни сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал этиш тарафдори бўлди.

Сессия бугун, 28 октябрь куни видеоконференция орқали бўлиб ўтди. Сессияда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь резиденти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Россия Президенти Владимир Путин, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва КХШТ Бош котиби Станислав Зась иштирок этди.


Мақола муаллифи

Теглар

КХШТ

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг