Киевда троллейбуслар ҳаракати тўхтатилди

Олам

image

Украина пойтахти Киевда электр қуввати юкини камайтириш мақсадида бугундан бошлаб шаҳардаги троллейбус йўналишларида автобуслар ҳаракати йўлга қўйилгани маълум қилинди. 

Бу ҳақида Киев шаҳар мери Виталий Кличко ўзининг Телеграмдаги расмий саҳифасида ёзиб қолдирган.

“2 ноябрдан бошлаб пойтахтнинг барча троллейбус йўналишларида автобуслар ҳаракатланади. Биз буни энергия тизимидаги юкни камайтириш ва электр энергиясини тежаш мақсадида қиляпмиз”, – деган мер. 

Унинг қўшимча қилишича, пойтахт қиш фаслида фавқулодда вазиятлар юзага келган тақдирда шаҳар аҳолиси учун мингга яқин иссиқлик пунктларини ишга туширишга тайёр.

Шаҳбоз Абдусатторов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг