Ким Чен Ин КХДР аҳолисини очарчилик таҳдидидан огоҳлантирди

Олам

image
0:00
0:00
download
Ким Чен Ин озиб кетгани маълум бўлди. Бу ташқи дунёга ташвиш деб баҳоланмоқда north_east

Ким Чен Ин озиб кетгани маълум бўлди. Бу ташқи дунёга ташвиш деб баҳоланмоқда

Корея Халқ Демократик Республикаси етакчиси Ким Чен Ин мамлакатда озиқ-овқат етишмовчилиги бошланиши мумкинлиги ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда у Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитасининг пленумида гапирган, деб хабар бермоқда NHK телеканали. 

“Ўтган йилги тўфоннинг зарари туфайли ғалла етиштириш режаси бажарилмади ва шу сабабли, ҳозирги пайтда аҳолини озиқ-овқат билан таъминлашда кескин вазият мавжуд”, деган Шимолий Корея раҳбари. 

Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, коронавирус туфайли КХДРда жорий қилинган карантин чораларининг узайтирилиши “аҳолини кийим-кечак, озиқ-овқат ва уй-жой билан таъминлаш учун курашнинг чўзилишига олиб келган”. 

Бундан ташқари, Ким Чен Ин Шимолий Корея партияси ва халқини янги “қийин юриш”га тайёр бўлишга чақиргани айтилмоқда. КХДР тарихидаги ушбу атама ХХ асрнинг 90-йиллари, мамлакат оммавий очарчилик туфайли оғирлашган иқтисодий инқирозни бошдан кечираётган даврни назарда тутади. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Ким Чен Ин мамлакатдаги вазият ҳар қачонгидан ҳам ёмонроқ эканини тан олганди.  

Июнь ойи бошларида эса КХДР етакчисининг вазни сезиларли даражада камайгани маълум бўлганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг