Ким Чен Ин касалми? КХДР етакчисининг сурати кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда

Олам

image

Анчадан бери оммага кўринмаётган Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг ижтимоий тармоқларда тарқалган сўнгги фотосуратлари унинг соғлиғи тўғрисидаги янги муҳокамаларни келтириб чиқарди. Чунки суратларда етакчининг озиб кетгани акс этган. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар бермоқда. 

Ким Чен Иннинг пойтахт Пхеньянда нишонланган “Ёшлар куни” муносабати билан ўтказилган тадбирда пайдо бўлиши барчани ҳайратда қолдирган. Ушбу тадбирда давлат раҳбари нутқ сўзлаб, ёшларни энг қийин ва мураккаб ишларни ўз хоҳиши билан амалга оширгани учун мақтаган ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини айтган.

Давлат раҳбарининг нутқидан кўра, унинг тадбирда олинган расм ва видеолари кўпчиликнинг эътиборини тортган. Чунки у суратларда аввалгига қараганда озғин кўринган. Бу ҳолатни кўпчилик Кимнинг соғлиғи билан боғламоқда. 

“Aлбатта, у касал бўлиб қолган бўлиши мумкин. Эҳтимол, Ким озиш учун бариатрик операцияни (ошқозоннинг бир қисмини олиб ташлаш орқали вазн йўқотиш) бошидан ўтказгандир”, дейди Дикин университетининг терроризмга қарши мутахассиси Грег Бартон.

Маълумот ўрнида, июнь ойининг охирида КХДР давлат оммавий ахборот воситаларида мамлакат раҳбарининг вазн йўқотгани расман эълон қилинди. Хусусан, 2020 йилдан бери бўйи 170 см, вазни эса 140 кг бўлган 37 ёшли Ким 44 килограм йўқотган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

509

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг