Ким Чен Ин ҳарбийларга ядровий таҳдидга тайёр туришни буюрди

Олам

image
0:00
0:00
download

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат ҳарбий қўмондонлигини республика Қуролли Кучлари ва мудофаа қобилиятининг устунлигини, жумладан, потенциал душманнинг ядровий таҳдидига қарши курашишга тайёрлигини сақлаб қолишга чақирди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берган.

“Душман кучларнинг барча хавфли қадамлари ва уринишларини, шу жумладан, нафақат узоқ давом этаётган, балки кучайиб бораётган ядровий таҳдидни зарурат бўлганда, олдини олиш ва тўлиқ бостириш ҳамда тўхтатиш учун инқилобий қуролли кучларимизнинг устунлигини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш зарур”, деган Ким Чен Ин. 

Ким Чен Иннинг қўшимча қилишича, “турли кучлар бир-бирига қарши қаттиқ курашаётган дунёда ким кучлироқ, улкан ҳарбий куч ва таъсирчан ҳужум салоҳиятига эга бўлиб, ўз манфаатларини ҳимоя қила олса”, ўша давлат ва халқ хавфсизлигини кафолатлай олади. КХДР етакчиси, шунингдек, “мамлакат қуролли кучларини ривожлантиришда янги саҳифа очиш”га чақирган. 

Аввалроқ, Ким Чен Ин КХДР ядро арсеналини янада кенгайтириш ва ривожлантириш чораларини кўришини айтганди


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин КХДР

Баҳолаганлар

337

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг