ХВЖнинг млрдларидан энг кўпи МДҲда Россияга тегди. Ўзбекистон неча долларни қўлга киритди?

Олам

image

Жорий йилнинг 23 август куни Халқаро валюта жамғармасига аъзо давлатларга Махсус қарз олиш ҳуқуқи асосида 650 миллиард доллари ажратилган. Ушбу ажратилган маблағдан Ўзбекистон 746 миллион доллар тўғри келди.  Бу ҳақда РБК ёзмоқда

Маълум қилинишича, ХВЖ ажратган маблағдан Тожикистон 236 миллион, Беларусь 923 миллион, Украина 3 миллиард, Молдавия 234 миллион, Грузия 285 миллион, Арманистон 175 миллион, Қозоғистон салкам 2 миллиард, Озарбайжон 531 миллион ва Россия энг кўп маблағ олган давлат сифатида қарийб 18 миллиардни қўлга киритган.

Қайд этилишича, 2020 йилда пандемиянинг биринчи тўлқини авжига чиққан пайтда Махсус қарз олиш ҳуқуқи асосида энг камида 500 миллиард доллар миқдорида қўшимча маблағ ажратиш таклифи берилган. Ушбу ёрдамни ХВЖни бошқарувчи директор Кристалина Георгиева “инқироз даврида жаҳон иқтисодиёти учун “эмлаш”, деб атаган. 

Маблағ ажратилиши халқаро захираларнинг ликвидлигини ошириш орқали пандемиядан қутилишга ёрдам бериши керак. Янги захираларнинг 275 миллиард доллар миқдоридаги маблағдан 25 миллиард доллари МДҲ мамлакатлари ва Грузияга ажратилган. 

Маълумот учун, Махсус қарз олиш ҳуқуқи – ХВЖнинг жисмоний шаклга эга бўлмаган тўловларни амалга оширишнинг сунъий йўли.  Махсус қарз олиш ҳуқуқининг валюта курси – доллар, евро, фунт ва юаннинг курсларига қараб белгиланади. 

Ҳозирги вақтда 204 миллиард Махсус қарз олиш ҳуқуқидаги маблағ муомилада, кейинчалик эса бу 660 миллиард долларга етади. 

Қайд этиш керакки, ХВЖ охирги марта 2009 йилда жаҳон иқтисодиётига глобал молиявий инқироз оқибатларини бартараф этишга ёрдам бериш учун 250 миллиард доллар ажратган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

454

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг