Хотира ва қадрлаш кунида қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 9 май куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-17 м/с гача кучайади. Ҳарорат кечаси 16-18°, кундузи 24-26° бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайади.  Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 28-33° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайади.  Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 23-28° бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайади.  Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 23-28° бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 30-35° бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 25-30° бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайади.Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 27-32° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли булиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 15-20° бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Об-ҳаво

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг