Хоразмда ўзини каналга ташлаган қизнинг жасади топилмаяпти. ФВБ изоҳ берди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида фотиҳаси бузилган қиз ўзини каналга ташлаб жонига қасд қилгани, 10 кундирки унинг жасади топилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хоразм вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати ҳолат бўйича изоҳ берди. 

Маълум қилинишича, фуқаронинг сувга чўкканлиги ҳақидаги хабар келиб тушган вақтдан бошлаб, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Хоразм вилояти бошқармаси қидирув-қутқарув гуруҳи томонидан “Тошсоқа” чап қирғоқ каналида қидирув ишлари олиб борилмоқда. Канал оқими бўйлаб, Тупроққалъа, Ҳазорасп, Боғот, Хонқа туманлари, Урганч шаҳар ва тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимларидан масъул ходимлар қидирув ишларига сафарбар этилган.

Мазкур ҳолат бўйича, жараёнга алоқадор барча хизматлар ҳам жалб қилинган бўлиб, мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

555

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг