Хорамзда Captiva ағдарилди. Қурбонлар бор

Жамият

image

Кеча, 20 декабрь куни соат 15:45 ларда Хоразм вилоятининг Боғот туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Боғот тумани ҳудудидан ўтган 4Р-163 “Боғот-Янгиариқ” автомобиль йўлининг 12-км да, Боғот туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган Ю.Ш. Captiva русумли автомобилини бошқариб кетаётганда, бошқарувни йўқотган. Натижада автомобиль ағдарилиб кетган.

ЙТҲ оқибатида автомобиль йўловчилари, Боғот туманида яшаган, 1972 йилда туғилган М.О. ва 1978 йилда туғилган Б.Қ.лар воқеа жойида ҳалок бўлган. Бундан ташқари автомобилнинг яна бир йўловчиси, Боғот туманида яшовчи 1961 йилда туғилган Б.З. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, автомобилнинг уч нафар йўловчисига касалхонада амбулатор ёрдам кўрсатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Хоразм

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг