Хоразмда бир оила ис газидан заҳарланди. Она ва 10 ёшли қизи вафот этган

Жамият

image

Кеча, 4 январь куни соат 19:30 да Хоразм вилояти Боғот туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимига ҳудуднинг Боғот шаҳарчаси “Ҳуррият” маҳалласида яшайдиган 1989 йилда туғилган Э.Ж. нинг оила аъзолари олиб келинган. Дастлабки текширувлар натижасида уларга ис газидан ўткир заҳарланиш ташхиси қўйилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ёш оила хонадон соҳиби Э. Ж. ва унинг турмуш ўртоғи П.Д. 1989 йилда туғилган. Уларнинг қизи Б.Ч. 2011 йилда, ўғли Б.Б. 2013 йилда туғилган. Тез тиббий ёрдам бўлимига олиб келинганда П.Д. ҳамда унинг қизи Б.Ч. да биологик ўлим аниқланган.

Айни пайтда хонадон соҳиби Э. Ж. ва ўғли Б.Б. да ис газидан ўткир захарланиш мия шиши кома холати аниқланиб, тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Фавқулодда ҳолат содир бўлишидан икки кун олдин Э.Ж. хонадонида иссиклик козони янги ўрнатилган бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг