Хоразм вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ботир Озодович Саидов Хоразм вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи этиб тасдиқланди.

У 1975 йил Хоразм вилояти Боғот туманида туғилган. Маълумоти – олий, 1997 йилда Урганч Давлат университети, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.  

Меҳнат фаолиятини 1997 йилда Урганч Давлат университети иқтисод факультети Математик моделлаштириш ва менежмент кафедраси ассистент ўқитувчиси вазифасидан бошлаган.

2001–2020 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки иқтисодий таҳлил департаменти иқтисодчиси, Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкининг филиалларида бошқарувчи ўринбосари, бошқарувчи биринчи ўринбосари, бошқарувчи, Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкининг Риск менежмент департаменти директори ўринбосари, “Ўзтрансгаз” АЖ Бошқарув раиси маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки ҳудудий филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш комплекси ҳудудий менежери, Халқ банки бошқарув раиси маслаҳатчиси, Халқ банки Активлар мониторинги ва муаммоли активлар билан ишлаш комплекси раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

Ботир Саидов 2020 йил 17 декабрдан буён вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг